ДХХ: «Ўзйўлинспекция» масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Ўзйўлинспекция»нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси томонидан 2021 йилнинг феврал ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги Хонобод—Туркобод автомобиль йўлининг 0-7 километр қисмида ётқизилган асфальтбетон қатламларининг қалинлиги текширилган ҳамда лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Бироқ 2022 йилда мутасадди идоралар томонидан мазкур йўлдаги асфальтбетон қатламининг қалинлиги қайта ўрганилиб, назорат ўлчови ўтказиш давомида объектнинг асфальтбетон қопламасидан олинган 73 та намуналарнинг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги, қоплама қалинлиги кам экани аниқланган.

Бош пудратчи томонидан йўл қопламасининг қатламлар қалинлиги меъёрдан кам ётқизилгани оқибатида жами 86 728 доллар миқдоридаги иш ҳажми қўшиб ёзилгани маълум бўлган ва текшириш давомида ушбу қўшиб ёзилган иш ҳажмлари тўлиқ бартараф этилган.

«Ўзйўлинспекция»нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ётқизилган асфальтбетон қатламининг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлмасада, 2021 йилда ижобий хулоса бериб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолатда «Ўзйўлинспекция»нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани, у эски лавозимида 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олингани ва етказилган зарарнинг 23 фоизи қоплангани айтилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото