Фарғонада эркак боласининг кўз ўнгида хотинининг бошига болта билан бир неча марта урди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида эркак хотини билан жанжаллашиб қолиб, унга болта билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 21 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бувайда тумани «Турк» маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.Қ. хонадонида турмуш ўртоғи Н.Қ. билан оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда у вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида хўжалик болтаси билан Н.Қ.нинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғонада эркак хотинини уй ишлари масаласида тортишиб, болта билан уриб ўлдиргани, Самарқандда эркак қўшнисини бошига болта билан ургани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди