Фориш тумани ҳокимининг ўринбосари қимор ўйнагани айтилган хабарларга муносабат билдирилди

Жиззах вилояти ИИБ Фориш тумани ҳокими ўринбосари қимор ўйнаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram / Kompromatuzb

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни ижтимоий тармоқда Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Амировнинг қимор ўйнаётгани акс этган фотосурат ва унга нисбатан жазо белгилаш зарурлигига ишора қилинган маълумот тарқалган.

Мазкур маълумот юзасидан Фориш тумани ИИБ ЖХХ терговга қадар текширув ўтказган. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқда тарқатилган фотосурат 2010 йилнинг март ойида олинган ва ўша пайтда Фаррух Амиров ҳеч қаерда ишламаган. Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «қиморхона очган» маҳалла раиси ўз аризасига кўра ишдан бўшагани, Навоийда 62 ёшли эркак қиморхона ташкил қилгани аниқлангани, Фарғонада уйида қиморхона очган аёл ушлангани, Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото