Ҳиндистонда 200 килога яқин гиёҳванд моддаларни каламушлар еб юборди

Ҳиндистон полицияси сотувчилардан тортиб олинган ва полиция бўлимларида сақланаётган қарийб 200 килограмм гиёҳанд моддалар каламушлар томонидан еб кетилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фото: Twitter

«Каламушлар майда ҳайвонлар ва улар полициядан қўрқмайди. Улардан гиёҳванд моддаларни ҳимоя қилиш қийин», — деди Уттар-Прадеш штати судьяси.

Суд полициядан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ишлардаги моддаларни далилий ашё сифатида сақлашни сўраган. Судья кемирувчилар томонидан марихуана йўқ қилинган учта ҳолатни қайд этган.

Судья Санжай Чаудхарининг буйруғига кўра, суд полициядан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларни далил сифатида келтиришни сўраганида, 195 килограмм модда каламушлар томонидан «йўқ қилингани» айтилган. Бундан ташқари, 386 кг гиёҳвандлик билан боғлиқ бошқа иш бўйича полиция нашанинг «бир қисмини» каламушлар еб қўйгани ҳақида ариза берган.

Судья Чаудхарининг таъкидлашича, полиция томонидан қўлга киритилган 700 килограммга яқин марихуана Матҳура туманидаги полиция бўлимларида ётган ва «уларнинг барчаси каламушлар томонидан йўқ қилиниш хавфи остида эди».

Унинг сўзларига кўра, каламушлар «жуда кичик» бўлгани учун полициянинг бу масалани ҳал қилишда тажрибаси йўқ. У қўлга киритилган моддаларни «бундай қўрқмас каламушлардан» ҳимоя қилишнинг ягона йўли дори-дармонларни тадқиқот лабораториялари ва тиббиёт фирмаларига ким ошди савдосига қўйиш, даромад эса ҳукуматга йўналтирилишини қўшимча қўшимча қилган.

Матҳура тумани полициясининг юқори лавозимли амалдори депутат Сингх журналистларга унинг атрофидаги полиция бўлимларида сақланаётган марихуананинг бир қисми «кучли ёмғирлар туфайли зарарлангани» ва каламушлар томонидан йўқ қилинмаганини айтган.

Маълумот учун, 2017 йилда Ҳиндистон шарқидаги Биҳар штати полицияси каламушларни минглаб литр алкоголни «ичиб юборишда» айблаган бўлиб, бир йил ўтиб, штат спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаган.

Шуниндек, 2018 йилда Ассам штатига ишламай қолган касса машинасини тузатиш учун келган техник мутахассислар қиймати 1,2 миллион рупийдан (14 691 доллар) ортиқ бўлган валюта купюралари майдаланганини аниқлаган ва айбдор сифатида каламушлар келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда каламуш парламент йиғилишининг тўхтатилишига сабаб бўлганди. Шунингдек олимлар дала сичқонида инсонлар учун хавфли янги коронавирусни аниқлаганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади