Москвада ёлланма ишчи аёлларни зўрлаш билан шуғулланиб келган ўзбекистонлик эркак ушланди

Москвада уй ишларини қилувчи аёлларни интернет орқали ёллаб, уларни зўрлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик эркак ушланди.

Фото: Telegram / Mash

Маълум қилинишича, қурбонлардан бирининг исми Камилла бўлиб, у Россия пойтахтида фаррош бўлиб ишлайди. Асли қозоғистонлик бўлган 24 ёшли қиз интернет орқали иш топиб келган. Охирги марта эса таъмирланган уйни тозалаш кераклиги бўйича манзилга борган. Буюртмачи билан боғланган ва Александр исмли эркак уни «Молодёжная» метросида кутиб олиб, белгиланган манзилга олиб бориши тўғрисида хабар олган.

Хонадонга етиб борилиши билан жиноятчи уни ерга ётқизиб, таҳдид қила бошлаган. Агарда бақирадиган бўлса, шиша кулдон билан ўласи қилиб калтаклашини айтган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, эркак уни уч соат давомида таҳқирлаган ва қўйиб юборган. Полициячилар гумонланувчини қидириб топган ва ҳозирда у ҳибсга олинган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит 13 ёшли ҳамюртини зўрлагани аниқлангани, Россияда аёлни зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олингани, Россияда 20 ёшли қиз ўзбекистонлик эркакни зўрлаганликда айблангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди