Навоийда туризм қишлоғига олиб борувчи йўллар таъмирланмоқда — фото

Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган Сентоб туризм қишлоғига олиб борувчи барча йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзаев туризм қишлоғида бўлиб, у ерда амалга ошилаётган ишлар ва сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, Нурота туманида жойлашган Сентоб қишлоғи вилоят марказидан 180 километр, туман марказидан 120 километр узоқликда баланд тоғлар орасида жойлашган. Қишлоқнинг табиати, маданий мерос объектлари, тоза ҳавоси, миллий таомлари ва қишлоқ ҳаёти маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини тортган.

Таъкидлаш керакки, Сентоб қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш мақсадида 20 та оилавий меҳмон уйи, 3 та ҳостел ҳамда 15 турдаги туризм хизматлари ташкил этилди. Шу билан бирга, 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.

Қайд этилишича, қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлиб, у ердан Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан келаётган хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Масалан, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 300 минг нафар маҳаллий, 2 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

Шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, 2 та пиёдалар кўприги, 2 та селфи ҳудуд, 3 та санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, 1 та туристик ахборот маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.

Қолаверса, Сентобдаги оилавий меҳмон уйлари ва ҳостелларга белгиланган стандартлар асосида оилавий меҳмон уйи номи туширилган тахталардан йўл кўрсатиш белгилари ўрнатилди. Қишлоқнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи 5 минг нусхадан ортиқ буклет, флаер, видеороликлар ишлаб чиқилди ва тарғиб қилинмоқда.

Сентоб маҳалласининг гастрономик ва экотуризм имкониятлари аниқланиб, мазкур йўналишда туризм хизматларини ташкил этиш бўйича аҳоли орасида тарғибот ишлари амалга оширилди ҳамда миллий таомлар тайёрловчи гастрохонадонлар рўйхати шакллантирилди.

Ўз навбатида хонадонларда мавжуд салоҳиятлардан фойдаланган ҳолда 15 турдаги туризм хизмати ташкил этилди. Жумладан, 2 та қуроқчилик, 2 та гилам тўқиш, 3 та эчки сутидан тайёрланган қурут ва сут маҳсулотлари савдоси ва уларнинг тайёрланиш жараёни, 3 та холва савдоси ва ҳолва тайёрлаш бўйича маҳорат дарси, миллий таомлар тайёрловчи 23 та гастрохонадон, 2 та уй музейи, 20 та экскурция хизмати, отда сайр, 6 та бассейн хизмати, 3 та миллий куй-қўшиқ куйлаш, 1 та каштачилик, агротуризм хизматлари (сигир ва эчки соғиш), нон ёпиш бўйича маҳорат дарси, туризм ахборот маркази, сувенир маҳсулотлари савдоси хизматлари йўлга қўйилди.

«Сентоб» МФЙ ҳудудида сотувини ташкил этиш мумкин бўлган сувенирлар рўйхати тайёрланиб, 5 турдаги сувенир тайёр ҳолга келтирилди. «Центоб» қишлоғида мавжуд 12 та маданий мерос объектлари ва диққатга сазовор жойлар, 15 та табиат манзараси (тоғ, сув, булоқ) ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 16 та туризмга ихтисослашган объект туризм маршрутига киритилди. Хусусан, Эски қўрғон қолдиқлари, қадимги қалъа, қадимий ғорлар, Хўжа Муҳаммад Порсо мақбараси, Хўжа Муҳаммад Саврато мақбараси, Ширин Ато мақбараси, сув сатҳидан 1650 метр баландликдаги Фозилмон кўли (халқ тилида ойна кўл деб ҳам юритилади), Чашмаи Ако булоғи, буддизм ибодатхонаси, Сентобтепа маданий мерос объекти, араб графикаси ҳамда қадимий қоятош суратлари туширилган петроглифлар, Сентоб шаршараси ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида эса Сентоб қишлоғининг тарихийлигини сақлаган ҳолда қўшимча хизматлар ташкил этилганлиги тўғрисида ахборот кўрсаткич белгилари ўрнатилди.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Сентоб қишлоғининг 3 кунлик турпакети ишлаб чиқилди. Аҳолини тадбиркорлик жараёнига кенг жалб қилиш мақсадида 8 нафар аҳоли бизнес курсларида ўқитилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 3 нафар маҳаллий аҳолига 94 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Амалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида Сентоб қишлоғи Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) томонидан навбатдаги Best tourism villages (Энг яхши туризм қишлоғи) лойиҳасига номзод сифатида киритилди.

Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди