Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Туркияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Қайд этилишича, музокаралар аввалида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Истанбулда содир бўлган терактлар муносабати билан ҳалок бўлганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирди.

Шундан сўнг музокараларда мудофаа вазирлари Ўзбекистон ва Туркия давлатларини бир-бири билан чамбарчас боғлаб турувчи жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди ҳамда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига, шунингдек, ҳарбий тайёргарлик, таълим ва техник таъминот масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг вазирлар матбуот учун қўшма баёнот берди.

«Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар қардошлик қонунларига асосланган бўлиб, юқори стратегик шериклик даражасида. Биз ҳамкорликни интенсив ва муваффақиятли ривожлантирмоқдамиз. Айниқса, президентларимизнинг ташриф ва учрашувлари давомида муносабатларимиз сезиларли даражада жадаллашди. Бу борадаги икки томонлама ҳамкорлик шу йўналишда давом этиши учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрмиз», – деди Баҳодир Қурбонов.

Аввалроқ Сенат Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий келишувни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото