Ўзбекистон терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси Исролининг Қуддус шаҳрида бўлиб ўтаётган тезкор шахмат бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда FIDE расмий саҳифасида хабар берилди.

Ярим финал босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ҳиндистонлик шахматчилар рақиблик қилишди. Ярим фиинал биринчи турида жамоалар дурангга имзо чеккан бўлса, иккинчи тур ўзбекистонлик спортчиларнинг 2,5:1,5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек Ёқуббоев ва оқ доналар билан ўйнаган Жавоҳир Синдоров рақибларини мағлубиятга учратишди. Шамсиддин Воҳидов имкониятни бой берган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақиби билан муроса кўчасини танлади. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионати финалига йўл олди.

Финалда Ўзбекистонга Хитой терма жамоаси рақиблик қилади. Чин юрти вакиллари финал остонасида Испания термасини 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик шахматчилари чорак финалда Украинани мағлубиятга учратганди. Финалда ҳам ғалаба қозониш вазифаси уддаланса, бу 2022 йил ҳисобидан терма жамоанинг иккинчи йирик натижаси бўлади. Аввалроқ Ўзбекистон Ҳиндистонда ўтган халқаро шахмат олимпиадасида ҳам тенгсиз бўлганди. Шунингдек, 2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтиши маълум бўлганди.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди