Ўзбекистонда иқтисодиёт ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар космик суратлар ёрдамида аниқланади

«Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарор қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Ҳужжатда қайд этилишича, «Ўзбеккосмос» агентлиги мамлакатда космик фаолиятини тартибга солиш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда космик мониторинг, шу жумладан, давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигига қўшимча вазифалар юклатилган:

  • космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
  • давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.

Шунингдек, давлат космик мониторинг тизими орқали ер ости бойликларини қазиб олиш, сув ресурсларини муҳофаза этиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва реализация қилиш йўналишларида (давлат ер ва кадастр назорати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно) аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималарнинг 10 фоизини Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига йўналтиришни назарда тутади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш мақсадида:

  • Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
  • Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш;
  • халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
  • фавқулодда вазиятлар юзага келганда сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида хорижий сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш чораларини кўради.

Шу билан бирга, 2023 йил якунига қадар қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, гидрометеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини оширишда ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимларини қўллаш масалаларининг илмий ва инновацион ечимига қаратилган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев космик тармоқни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишганди.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди