Қатардаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Абдураҳмон Фозилов, ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияга эга бўлган блогерлар – Асал Сапарбаева, Иброҳим Икромов, Отабек Жўраев ва Ўзбекистон фан-клуби аъзоларидан иборат делегация Қатарда бўлиб турибди.

Таъкидланишича, делегация аъзолари бутун дунёдан жаҳон чемпионатига ташриф буюрган миллионлаб мухлислар орасида Ўзбекистоннинг туризм борасидаги имкониятлари, салоҳиятини тарғиб қилишмоқда. Шу билан бирга, ўзбек миллийлиги, ўзига хос қадриятлари акс этган совғалар, хусусан, вазирлик томонидан тақдим этилган журналлар ва тарқатма материалларни улашишмоқда.

Маълумот учун, делегация аъзоларидан иборат автокарвон 5 ноябрь куни Самарқанддан йўлга чиққанди. Улар Ўзбекистон туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан қопланган автомобилларда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони каби давлатларидан ўтишди.

Ўз навбатида бу давлатларда Ўзбекистоннинг туризмини янада танитишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ҳар бир давлатнинг маҳаллий аҳолиси ва хорижий туристларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, мамлакатимиздаги кўзга кўринган туристик обектлар, Ўзбекистонга саёҳат қилишнинг афзалликлари, халқимизнинг меҳмондўстлиги ва бошқа жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон туризм бренди акс этган кийимлар ва бошқа совғалар берилди.

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати — миллионлар ўйини ҳисобланган футбол оламининг энг катта мусобақаси ҳисобланади. Табиийки, ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мазкур турнирни томоша қилиш учун дунёнинг барча бурчакларидан мухлислар ташриф буюришади. Шу жиҳатдан Қатардаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризмини тарғиб қилиш мамлакатга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини янада оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди