Қозоғистон Ўзбекистонни картошка билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди

Қозоғистон қўшни давлатларни картошка билан тўлиқ таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «kazinform» хабар берди.

Фото: «grounde.ru»

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеевнинг таъкидлашича, мамлакатда 2022 йилда илдизмевали экинларни етиштириш ҳажми 4,7 миллион тоннага етди.

«Бизда 4 миллион тоннага яқин картошка бор. Уларнинг 2 миллион тоннаси уюшган фермер хўжаликларига тўғри келади. Уларнинг ярми хусусий фермер хўжаликларидир. Қишлоқларнинг ярми ўзини ўзи таъминлайди. Жорий йилда сабзавот, картошка етиштиришни 4,2 миллион тоннадан 4,7 миллион тоннага етказдик. Сабзавот гуруҳининг барча турлари учун ҳосилдорликнинг ошиши кузатилди. Сифат жуда яхши», — дейди журналистларга Ербол Карашукеев.

Карашукеевнинг маълум қилишича, Қозоғистон қўшни давлатларни картошка билан таъминлашга тайёр.

«Картошка билан нафақат ўзимизни, балки қўшниларимизни ҳам таъминлаймиз. Ўзбекистон, Россия картошкамизни импорт қилади. Сабзавотларимиз ички бозорга етарли бўлишини назорат қиламиз. Энди бизда ҳеч қандай шубҳа йўқ — сабзавотлар бу йил етарли бўлади. Йил яхши бўлди. Биз ҳаммани таъминлаймиз», — дейди у.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда ҳозирда маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари сабзавот дўконларига маҳсулотларини жойлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Покистондан 11,6 минг тонна картошка импорт қилгани, шунингдек, Эрондан картошка импорт қилишни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди