Рим папаси Россиянинг Украинага қарши урушини «даҳшатли геноцид»га қиёслади

Рим папаси Франциск Россиянинг Украинага қарши урушини 1930 йиллардаги «даҳшатли геноцид»га қиёслади, деб хабар беради Reuters.

Фото: «РБК»

Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида минглаб томошабинлар олдида нутқ сўзлаган Франциск «азиз ва азоб чекаётган Украина халқининг даҳшатли изтироблари ҳақида алоҳида фикр юритишни таклиф қилди».

«Шу шанба куни (26 ноябрь) 1932-1933 йилларда Сталин томонидан сунъий равишда ҳосил қилинган даҳшатли геноциднинг 90 йиллиги нишонланмоқда. Келинглар, геноцид қурбонлари ҳамда бугунги унда босқинчилардан азият чекаётган барча украинлар, болалар, аёллар, қариялар ҳаққига дуо қиламиз», — дейди Рим папаси.

Нашрнинг қайд этилишича, Рим папаси ҳозирги кунга қадар Россиянинг Украинага босқини бўйича энг кескин муносабатни билдирган. У асосан украиналикларнинг азоб-уқубатларидан афсусда эканини билдириб, одатда Россияга қарши тўғридан-тўғри айбловларидан қочарди. Шунингдек, бир неча бор босқинчиликни Ғарб қўзғатгани тўғрисида тахминларини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, октяюрь охирларида Рим папаси Франциск Россия—Украина можаросини ҳал этиш учун Ватиканда Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирганди. Ўшанда понтифик модератор сифатида чиқишга тайёрлиги айтилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди