Самарқандда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 22 ноябрь куни соат 17:30 да Тойлоқ тумани «Боғизоғон» маҳалласи ҳудудида ўтувчи Самарқанд—Садриддин Айний йўналишидаги А-377 автомобиль йўлининг 15-километрида Ургут тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 31 ёшли М.Ш. Spark русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Оқибатда машина шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ тумани «Таллиота» маҳалласида яшовчи 23 ёшли Р.Х. бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи тан жароҳати билан туман марказий шифохонасида ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди