Самарқанддаги тунги клуб олдида жанжал юз берди — видео

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тунги клуб олдида бир гуруҳ йигитлар ўртасида юз берган жанжал бўйича тўпланган ҳужжатлар тергов органларига топширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 24 сентябрь куни Ургут тумани «Бахрин» МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди

Жанжал бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилган. Шунингдек, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тунги рейд тадбирлари ўтказилиши бўйича режалар ишлаб чиқилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида бир гуруҳ эркаклар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган жанжалнинг олди олинганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги шифохонада фуқаролар ўртасида муштлашув акс этган видео эълон қилинган эди. Жанжал давомида икки кишига пичоқ билан жароҳат етказилган.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди