Шавкат Мирзиёев электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди

Президент ҳузуридаги йиғилишда электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда 2022 йил 10 октябрь куни электромобиль тармоғини ривожлантиришга оид тақдимотда берилган топшириқлар асосида, Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватлаш станцияларини кўпайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Мутасаддилар тармоқда ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ йўлга қўйилгунча инвесторларга муайян миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев олдинги тақдимотда аҳоли ўртасида электромобиллар оммалашиши учун унинг харидини рағбатлантириш зарурлигини айтган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон электромобилларини сотиб олиш учун олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электромобиллар харид қилиши ҳам қўллаб-қувватланади. Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.

«Маълумки, электромобил ишлаб чиқариш учун керакли хомашёлардан бири мис. Ўзбекистонда мис кластерлари ташкил этилмоқда. Бундан фойдаланиб, ушбу кластерларда электромобиллар ва қувватлаш станциялари учун бутловчи қисмлар тайёрланади.

Кадрлар масаласи ҳам жуда муҳим. Шу боис Турин политехника университети ҳузурида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ривожланган давлатларга малака оширишга юбориш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Йиғилишда мутасаддилар ушбу чора-тадбирлар натижасида республикада йилига 15-25 мингта электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкинлигини қайд этишди.

Шунингдек, Президент бу йўналиш автомобилсозликда рақобат яратиши кераклигини таъкидлади. Берилаётган имкониятларни соҳага қизиқиш билдирган ишбилармонлар билан муҳокама қилиб, уларнинг фикр ва таклифлари асосида имтиёзларни янада кенгайтириш, тармоққа тадбиркорларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди