Тадбиркорни сўккан Ангрен шаҳар ҳокимига ҳайфсан берилди

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга тегишли давлат хизматчиси учун номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзув эълон қилинган эди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, шаҳарда қурилаётган президент мактабига қурилиш материаллари етказиб берилиши масаласи юзасидан мулоқот давомида ҳокиминики дейилган овоз эгаси Латиф исмли шахсни «қаматтириб қўйгани»ни, таъминотчи корхона қурилиш материалларини етказиб бермаса, 1 миллиард сўмга «ухлаши»ни айтган, шунингдек, суҳбатдошларидан бирини қўпол равишда сўкиб, ҳақорат қилган. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги Одоб-аҳлоқ комиссиясининг йиғилишида ана шу масала кўриб чиқилиб, тегишли чора кўриш учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга тақдимнома киритилган.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойишига биноан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига риоя қилмаганлиги, давлат хизматчисининг касб этикасини бузганлиги, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентяюрь куни Шавкат Мирзиёев қарори билан бир қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. Ижтимоий тармоқларда Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида видеоселектор йиғилишининг аудиоси тарқалди. Унда Умурзоқов 5 нафар ҳоким — Андижон, Асака, Пахтобод, Фарғона ва Нуробод туманлари раҳбарлари ишдан олинганини эълон қилганини эшитиш мумкин.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди