Тошкентда ҳаракатланаётган экспресс автобусларнинг том қисми нега бўялмаганига изоҳ берилди

Тошкентда янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди. «Тошшаҳатрансхизмат» ушбу автобусларнинг том қисми нима сабабдан бўялмагани юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлаган E-1-сонли экспресс автобусларининг том қисми бўялмагани акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, ушбу экспресс автобус йўналиши Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, жамиятнинг «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Mercedes-Benz LF русумли автобусларнинг 5 донаси ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.

«Йўловчилар мазкур экспресс автобус йўналишини пойтахтдаги одатий автобус йўналишларидан ажратиб олишларини таъминлаш мақсадида экспресс автобусларнинг ташқи қисми кўк рангга бўялганини, шунингдек, автобуснинг устки (тепаси) ва ички қисмларига бўёқ беришга талаб йўқлиги сабабли бўёқлаш ишлари амалга оширилмаган», — дейилади изоҳда.

Аввалроқ Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилгани, пойтахтда яна 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди