Тошкентда номаълум эркаклар аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб, олиб кетгани бўйича маълумот берилди

Тошкентда икки нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб, олиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, пойтахт ИИББга келиб тушган хабарга кўра ҳодиса 2022 йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб, номаълум томонга олиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, Тошкент шаҳрига кетиб қолгани, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топгани ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб боргани аниқланди.

Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат экани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди