Тошкентда учта йирик онко-шифохона сотувга қўйилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шифокорлар кўчасидаги Республика онкология ва радиология тиббиёт марказининг янги комплекси барпо этилмоқда. Шунингдек, марказ ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Янги комплекс таркибига Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, марказнинг пойтахт филиали ҳамда Тошкент вилояти филиали киради. Шунга кўра тегишли ҳукумат қарорига мувофиқ, шифохоналарнинг мавжуд бино-иншоотлари ҳудуди янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун «Э-аукцион» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган.

Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда. Янги комплекс ишга тушганидан сўнг икки ой давомида муассасалардаги беморлар ва зарур ускуналарни кўчириш ишлари олиб борилади. Сотув аукционида ғолиб бўлган тадбиркорга янги комплексга кўчиш ишлари тўлиқ амалга ошмагунча икки ойгача бу ерда ҳеч қандай ишларни бошламаслик мажбурияти юкланади.

Янги комплексда 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, Ўзбекистонда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади. Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.

«Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади. Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади», — дейилади хабарда.

Бошқарув жараёнига турк ва корейс мутахассислари тавсиялари ва тажрибаси асосида замонавий менежмент тизими жорий этилади. Муассаса ишга тушгунга қадар 100 нафардан мутахассис Жанубий Корея ва Туркияда малака оширади ҳамда ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида 80 миллион доллар ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрьда Президент онкология ва эндокринология тиббиёт марказларининг қурилиш лойиҳалари билан танишганди, шунингдек, Ўзбекистонда Болалар онкологияси маркази Гематология маркази таркибидан ажратилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади