«Тошкентдан Андижон ва Самарқандга алоҳида пуллик йўллар қурилади» — Транспорт вазирлиги вакили

Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд йўналишлари бўйича пуллик йўл қуриш доирасида алоҳида йўллар қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзЛиДеП Пресс-клубининг навбатдаги сонида Транспорт вазирлиги вакили Муроджон Исманалиев маълум қилди.

Қайд этилишича, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўли уч қисмдан иборат бўлади — Тошкентдан Ангренгача, Ангрендан Қамчиқ довони бўйлаб Хонободгача. Хонободдан Андижонгача. 2023 йилда якуний тайёр бўладиган техник-иқтисодий асосга ўзгартириш киритилиши мумкин.

Шунингдек, маълум қилинишича, Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича эса дастлабки техник-иқтисодий асос орқали учта вариант ишлаб чиқилган. Биринчи вариантда — алоҳида йўл қуриш, иккинчисида — бор йўлга қисман қўшилиб ўтиш ҳамда бор йўлни реконструкция қилиш.

2021 йилда Президентга ўтказилган тақдимот бўйича биринчи — алоҳида йўл қуриш масаласи тасдиқланган ва ҳозирда шу бўйича иш олиб борилмоқда.

Аввлроқ Тошкентда пулли йўллар, шунингдек, йўл четида пулли тўхташ жойлари пайдо бўлиши мумкинлиги хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда автоматлаштирилган пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилиши маълум қилинганди.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди