«Ана шу саволлар мени қийнайди». Шавкат Мирзиёев — ёшлар сиёсати ҳақида

Шавкат Мирзиёев навоийлик ёшлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мен қаерга бормайин, кўпроқ ёшлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Тараққиёт стратегиямизда, ҳудудий дастурларда катта мақсадлар қўйганмиз. Агар давлат ташкилотлари, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар масалалари билан мукаммал шуғулланмас экан, бу марраларга эришиб бўлмайди», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилда уюшмаган ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш учун 50 миллиард сўм маблағ берилиб, 13 минг 700 нафар йигит-қиз ўз йўлини топган. 1 минг 600 гектар экин майдони ажратилиб, 6 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланган. Шароити оғир талабаларга 6,5 миллиард сўм контракт пуллари тўлаб берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Фарзандларимизнинг ютуқлари, албатта, ҳаммамизни ғурурлантиради. Лекин бу билан чекланиб қолиш керак эмас. Ёшларимизнинг истагини, эҳтиёжини, эртанги кунини таъминлаш учун яна нималар қилсак бўлади? Билим ва касбларни эгаллаши, салоҳиятини юзага чиқариш учун қандай ёрдам бериш керак? Ана шу саволлар мени қийнайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис, Президент ёшларнинг фикрлари, таклифларини эшитди. Ёшларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни ўрганиши ва иш топишига ёрдам берувчи янги платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саноат зоналарига ёшларни жалб этиш, яйловларга сув чиқариб, чорвачилик ташаббусларини Тадбиркорлик жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Навоий шаҳрида ихтисослашган спорт мактаби ва маҳаллаларда спорт тўгараклари ташкил этиб, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ёшлар жамғармасидан вилоятдаги 325 та мактабни китоб ва мусиқа асбоблари билан таъминлаш, маданий тадбирларни кўпайтириш масалаларига ҳам аҳамият қаратилди.

Учрашувда илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича Навоий вилояти тажрибаси яратилиши белгиланди. Бу тизимнинг асосий мақсади ёшларни маънавий-маърифий ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўлади.

Аввалроқ Навоий шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев Нормат Турсунов номзодини Навоий вилоятига ҳокими лавозимига тавсия этганди.

Шунингдек, Президент Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасини танқид қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди