Андижонда ўқувчи қиз ўқитувчини тепиб, ҳақорат қилди

Андижон вилояти ИИБ ўқувчи қиз ўқитувчини ҳақорат қилиб, уни тепгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда 7-синф ўқувчиси устозини тепиб, ҳақорат қилгани тасвирланган видео тарқалди.

Қайд этиишича, видеода акс этган ҳолат Улуғнор тумани «Мингчинор» МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ўқувчи қиз тарих фани ўқитувчиси Ҳ.Б.нинг дарсига халал бериб, синфхона эшигини очиб-ёпаверган. Шундан сўнг ўқитувчи унга бу ҳақда айтган ва эшикни ёпиб қўйишини сўраган. Жанжал шундан келиб чиққан

«Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади