Британия Олий суди Шотландияга янги мустақиллик референдумини ўтказиш ҳуқуқини бермади

Буюк Британия Олий суди Шотландия ҳукуматини минтақа мустақиллиги бўйича янги референдум ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда мамлакат Британия олий суд органларидан бирининг раиси лорд Роберт Рид маълум қилди, деб хабар беради BBC.

Фото: DNA India

Унинг сўзларига кўра, судьялар Шотландия парламенти Лондон рухсатисиз овоз бериш жараёнларини ўтказиш имконини бера оладиган қонунни қабул қила оладими деган масалага бир овоздан қарор қабул қилган.

«Суд бир овоздан ушбу масала бўйича таклиф этилаётган қонун лойиҳасига оид қарорни қабул қилди… Шотландия парламенти мустақиллик бўйича референдум ўтказиш учун қонун чиқариш ваколатига эга эмас», — дейди Рид.

Суд жараёни Шотландия миллий партияси раҳбари, Шотландия биринчи вазири Никола Стежен ташаббуси билан бошланган. Бу орқали Эдинбург мустақил равишда консультатив референдумни белгилаш имконияти тўғрисидаги саволга жавоб олишга умид қилган. Стерженнинг ўзи бундай референдумни 2023 йил 19 октябрда ўтказиш ниятини маълум қилган, бироқ Лондон рад жавобини бергач, унинг партияси судга шикоят киритган.

Суд ўз қарорида шотланд миллатчиларининг халқаро ҳуқуқ ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига, хусусан, Канада Олий судининг Квебек провинциясига оид қарорини ҳисобга олган ҳолда мурожаатини рад этган.

Ўз навбатида Стержень суд қароридан норози эканини билдириб, кейинг қадамлари бўйича матбуот анжумани ўтказишга ваъда берган.

Аввалроқ Шотландия ҳукумати 2023 йилда Буюк Британиядан мустақил бўлиши учун қайта референдум ўтказиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди