Жиззахда учта янги меҳмонхона иш бошлади

Жиззах вилояти Зомин туманининг Suffa платосида 720 ўринли учта замонавий меҳмонхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Солиев Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига кўра 2 минг гектардан ортиқ ҳудудда «Зомин» туристик-рекреацион зонаси барпо этилиши белгилангани, мазкур фармонга асосан туристик зонада инфратузилма объектларини қуриш учун 700 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлигини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ҳоким ўз ўрнида туризм соҳасига давлат раҳбари томонидан катта эътибор қаратилаётгани ва бу ўз самарасини бераётганини алоҳида эътироф этган.

Маълумот учун, янги меҳмонхоналар — Window Ramada, Window Treyt va Window Garden жами 670 ўринга мўлжалланган. Қолаверса, уларда 300 га яқин иш ўрни мавжуд бўлиб, айни дамда 120 нафар ишчи қабул қилинган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Таъкидланишича, Жиззах ўз иқлими, географияси, ландшафтига, йилнинг тўрт фаслида ҳам ажойиб манзара касб этадиган бетакрор ҳудудларига эга. Ҳозирда вилоятда маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш, туризм объектлари бунёд этиш ва сифатли сервисни ташкил қилиш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш каби муҳим вазифалар мақсад қилиб олинган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълумот учун, вилоятга 2022 йилда 1,5 миллион нафар маҳаллий ва 12 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Умуман, Жиззахда 2026 йилгача ҳаммаси бўлиб 40 та, жами 11 544 ўринли 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона, 2 минг ўринли 201 та шале (қишлоқда ёки тоғли ҳудудларда ёғоч қуриладиган уй), 2,5 км осма дор йўли, 2,7 минг ўринли 19 та апартамент, 19 та кафе-ресторан ҳамда кўнгилочар марказлар ва сайлгоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади