11:12 | 25.11.22 1178

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилди

Ҳозирда унинг вилоятдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш режалари тингланмоқда

Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Фото: Президент матбуот котиби

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этган.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари Навоийга ҳоким этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Учтепа тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Нормат Турсунов ҳозирга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 269
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 137
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 715
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 244
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 466
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 474