Ўзбекистонда администрация раҳбари ёрдамчиси лавозимлари жорий этилади

Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.

Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакант эди) лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.

Президент фармонида бундан мақсад давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш экани қайд этилган.

Шунингдек, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ўрталарида ҳукумат қарори билан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланганди. Шунингдек, 6 ойда ҳоким ёрдамчилари қанча фуқарони даромадли иш билан таъминлагани маълум бўлган, ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши айтилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди