Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво совушни бошлайди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 25 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республика шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларга туман тушиши ҳисобига кўринувчанлик ёмонлашади. Ҳарорат фони кечаги кунга нисбатан бироз паст, аммо етарли даражада юқор, 15-17 даража илиқ, жанубда 20 даража  илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқгача, кундуз кунлари 8-13 даража илиқгача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

Аввалроқ Фарғонада ноқулай об-ҳаво сабабли Москвадан учган самолёт Наманганга қўнишга мажбур бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади