Ўзбекистонда мандарин нархлари кескин арзонлашди

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 37 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Фото: Twitter

Хабарда келтирилишича, 2022 йил 11 ноябрдан 18 ноябргача Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 27 минг сўмдан 17 минг сўмгача арзонлашди. Нархларнинг кескин пасайишига қарамай, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг шу санасида қайд этилган ўртача улгуржи нархдан 31 фоиз юқорилигича қолмоқда.

Таққослаш учун, 2021 йил 18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 13 000 сўмни ташкил қилган.

Мандаринлар нархи 2021 йилги даражага нисбатан юқори бўлишининг асосий сабаби сув тошқинлари оқибатида ҳосилнинг бир қисми йўқолиши сабабли Покистондан ушбу маҳсулот етказиб беришнинг қисқарганидир. Қайд этилишича, Покистон Ўзбекистонга мандариннинг асосий етказиб берувчиси бўлиб, 2020-2021 йилларда Покистоннинг ушбу маҳсулот импортида умумий ҳажмидаги улуши қарийб 80 фоизни ташкил этди.‌‌

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда