Ўзбекистонда оммавий тартибсизликларга чек қўйилади

Ички ишлар вазирлиги «2022— 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжатда келтирилишича, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) «Ҳудуд методикаси»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Ушбу методикага асосланган ҳолда, минтақаларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) тўғрисида маълумотлар тўпланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 7 апрель куни «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйинидан сўнг, маҳаллий аҳоли «Марказий» стадионида норозилик намойиши уюштирганди. Стадионда 15 мингдан ортиқ футбол ишқибозлари бўлган. Намойишчилар ҳакамлар бригадасига ташланган, уларга шиша идишларни улоқтирганди. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолат бўйича футбол ишқибозларига қарши жиноят иши қўзғатганди.

Шунингдек, 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукусда оммавий тартибсизликлар рўй берган. Жиноятчилар муҳокамага қўйилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларга норозилик билдириш баҳонасида зўравонлик ҳаракатлари, отишмалар ва ҳукумат биноларини куч билан эгаллаб олишга уринишлар, тартибсизликлар уюштирганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади