Ўзбекистондаги оқова сув тизимларининг аксарияти таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани айтилди

Ўзбекистонда оқова сув тизимларининг аксарият қисми ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунга келиб таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Бу ҳақда АОКАда «Ўзсустаъминот» маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатда 282 та оқова сув кўтариш насос станцияларида жами 527 та насос агрегатлари мавжуд бўлиб, шундан 122 таси носоз, шунингдек, мавжуд жами 8,8 минг километр оқова сув тармоқларидан 2,1 минг километр (23 фоиз) таъмирталаб аҳволда.

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида айни дамда барча дастурлар доирасида кунлик умумий қуввати 1,3 миллион метр куб бўлган 45 та оқова сув тозалаш иншоотлари, 329 та насос станциялари ва 3,8 минг километр оқова сув тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилиши натижасида 2,3 миллион нафар аҳолига илк бор оқова сув хизматлари кўрсатилади.

Маълум қилинишича, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимларини янгилаш белгиланган. Ушбу давр мобайнида 283 та оқова сув иншоотлари қурилади, 6,5 минг километр оқова сув тармоқлари тортилади ва реконструкция қилинади. Бунинг натижасида республика аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси 35 фоизга етказилади.

Аввалроқ Чирчиқ дарёсига рангли оқовалар ташланаётгани, Ўзбекистонда шаҳарлар аҳолисини оқова сув билан қамраш даражаси оширилиши, ўзбекистонликларнинг сув таъминотидан 1,3 триллион сўм қарзи борлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди