Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, сессияда давлат раҳбари вилоятдаги айрим ечимини кутаётган масалаларга тўхталган.

Фото: Президент матбуот котиби

Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини таъкидлаган. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Навоийда саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилган. Ишсиз ёшлар ва ёрдамга муҳтож аёллар касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш зарурлиги қайд этилган.

«Қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ҳудудида 8,5 миллион гектар яйловлар бўлгани билан қўйчилик ва қоракўлчилик вилоятнинг драйверига айлангани йўқ», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган масалалар етарли. Биргина «Ташаббусли бюджет» доирасида 326 та маҳалла томонидан 2 минг 346 та энг долзарб муаммо кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил августда ҳам Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига борганди. Ўшанда вилоятда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилаган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди