«Шўрхок» фильми АҚШдаги фестивалда операторлик иши бўйича ғолиб бўлди

«Шўрхок» қисқа метражли фильми АҚШдаги экологик фильмлар фестивалида «Энг яхши операторлик иши» номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 20 ноябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) Environmental Film & Screenplay Festival экологик фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Унда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан режиссёр Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган «Шўрхок» қисқа метражли фильми «Энг яхши операторлик иши» номинациясида ғолиб бўлди.

Таъкидлаш керакки, фильмга «Ўзбекистонлик» картинасидаги фаолияти билан ҳам танилган Жаҳонгир Иброҳимов операторлик қилган.

Маълумот учун, Aral Dream лойиҳаси доирасида суратга олинган «Шўрхок» Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган халқлар тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Фильмдан мақсад — Оролбўйи муаммоларини жаҳон саҳнасига олиб чиқиш.

Қайд этиш жоизки, АҚШдаги фестивалда томошабинлар фильмни кўришдан олдин Орол денгизи ва унинг муаммолари ҳақида ҳеч қачон эшитмаганликларини таъкидладилар. Фильмдан сўнг эса уларда минтақага ташриф буюриш ёки у ҳақида кўпроқ билишга қизиқиш уйғонмоқда. Ваҳоланки, кино ижодкорларининг мақсади ҳам айнан шу – кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш эди.

Яна бир маълумот, «Шўрхок» 4 ноябрь куни АҚШда Florida Environmental Film Festival экологик фильмлар фестивалида ҳам иштирок этди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради