Сирдарёда мактабдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини ток урди

Гулистон тумани халқ таълими бўлими дарсдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини ток ургани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Аниқланишича, 23 ноябрь куни Гулистон тумани 14-умумий ўрта таълим мактабининг 2-«Б» синф ўқувчиларига режа бўйича 5 соат дарс ўтилиши керак бўлган. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака (амалий) синовларда иштирок этаётгани сабабли ушбу кунги дарслар ихчамлаштирилиб, синф раҳбар С.И. томонидан дарслар ўтиб бўлингач, ўқувчиларга уйларига кетишлари учун жавоб берган.

Дарси тугагандан сўнг 2-«Б» синфнинг барча ўқувчилари каби эгизак Абдураҳмоновлар уйга йўл олган. Йўлда улар мактаб ҳудудининг ташқарисида жойлашган электр трансформатор остига кириб қолган кучукни кўриб қолган. Трансформатор пойдевор қисмининг очиқ жойидан Х. Абдураҳмонов қўлини киргазиб кучукни олмоқчи бўлган вақтда электр токи уриши оқибатида бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидан тан жароҳати олган.

Воқеа жойига тезликда етиб борган мактабнинг ўқитувчиси Ф.А. болани чиқариб олган, мактаб ҳамшираси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Зудликда туман шошилинч тиббий ёрдам ва оиласига хабар берилган. Ҳозирги вақтда у туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан муолажалар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда мактаб ўқувчисини 27,5 минг вольтли ток ургани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда TikTok’ка видео олиш учун поезд вагони устига чиққан йигитни ток урган, Тошкент вилоятида эса 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади