Тошкент вилоятида 1,5 кг марихуанани сотишга уринган эркак қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ноқонуний равишда гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Тезкор-қидирув департаменти

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни ИИВ Жиноят-қидирув хизмати Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Янгийўл тумани «Миришкор» маҳалласида яшовчи 26 ёшли А.Х. ушбу туманнинг «Халқабод» маҳалласи ҳудудида махсус харидорга вазни тахминан 1,5 килограмм марихуана гиёҳвандлик воситасини 5 минг доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Сирдарёда фуқаро уйида 566 грамм марихуана сақлаб келгани аниқлангани, ДХХ жойларда катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилгани ва Тошкентда эркаклар онлайн наркотик дўконларининг флаерларини тарқатиб юргани маълум қилинган.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади