Тошкент вилоятида 45 ёшли эркак ўз хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланди — видео

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи эркак ўз хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 22 ноябрь куни соат 01:30 ларда Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Обиҳаёт» МФЙда яшовчи 45 ёшли Қ.И. вақтинча яшаётган хонадонида, бир нечта (30-45 ёш орасидаги 6 нафар) фуқарога пул эвазига таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнаш ҳамда гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.

Воқеа жойидан холислар иштирокида 108 дона ўйин картаси, нарда ва тошлари, 1 миллион 548 минг сўм пул ва 5 та қоғоз ўрамида марихуана гиёҳвандлик моддаси ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуна далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан, Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «қиморхона очган» маҳалла раиси ўз аризасига кўра ишдан бўшагани, Навоийда 62 ёшли эркак қиморхона ташкил қилгани, Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди