Тошкентда эри ва қайнотаси томонидан мажбуран олиб кетилган аёлга ҳимоя ордери берилди

Тошкентда икки нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб, олиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Косон тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, мажбуран олиб кетилган аёлга ҳимоя ордери берилган.

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги машинага мажбуран ўтказиб олиб кетилган аёл 22 ёшли М.А бўлиб, турмуш ўртоғи ва қайнотаси уни Тошкентда кўчада ушлаб, куч билан машинага солиб, Косон туманида бирга яшаган хонадонига олиб келган.

Ҳолат Косон тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ички ишлар бўлими назоратига олинган бўлиб, кеча мазкур оила вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилган.  Шунингдек, фуқаро М.А. билан оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Озода Парпибоева шахсан учрашиб, мулоқот қилган. Ҳозирда аёлдан тушунтириш олинган ва унинг эри ва қайнотасига нисбатан тергов ишлари бошланган.

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, фуқаро М.А билан суҳбат ўтказилиб, ҳимоя ордери берилиши таъминланган ва тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, унинг хонадонига бориб яшаш шароитлари ўрганилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда номаълум шахслар кундуз куни қиз ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берилганди

Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Янгиликлар17:06 | 29.11.22
Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди