Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган 18 ёшли қиз қўлга олинди — видео

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Сурияга кетмоқчи бўлган 18 ёшли қиз 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради ЎзА.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Юнусобод туманида яшовчи 2004 йилда туғилган қиз ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллох Бухорий», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг маърузаларини тинглаб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.

У ноқонуний ташкилотларнинг аъзолари билан мулоқотга киришган ва Сурияга бориб, у ердаги «Ислом давлати» террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган. Бунинг учун ота-онасидан билдирмасдан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирган.

Қиз 2022 йилнинг март ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, қизнинг уяли телефони хотирасидаги материаллар орасида «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Ислом жиҳоди иттиҳоди» террористик ташкилотларига тегишли ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотлар мавжудлиги аниқланган. Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ёхуд намойиш этиш тақиқланган.

Суд ҳукмига кўра, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Аввалроқ Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган террорчи Ўзбекистонга олиб келингани, Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган 29 ёшли йигит ушлангани, Сурхондарёда «жиҳодчилар» сафига қўшилишни истаган йигит қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди