Бугун оқшоми. Ўнга яқин автомобиль иштирокидаги ЙТҲ, янги автобус йўналишида содир бўлган ёнғин, тўсатдан вафот этган вазир

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 25 ёшли йигит икки йилдан буён жинсий алоқа қилиб келган ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди. Маълум қилинишича, у юзига ниқоб таққан ҳолда ўйнашининг ётоқхонасига тунда яширинча кириб борган ва 47 ёшли эркакнинг турли ерларига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта зарба берган. Эркак олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. Жиноятни содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда 10 га яқин автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда 41 киши жароҳат олиб, 3 нафари вафот этди. Қайд этилишича, 2022 йил 26 ноябрь куни эрталаб соат 8:10 ларда А-373 Тошкент—Ўш—Андижон автомагистралининг 389-390- километрлари оралиғида Исузу автобуси ва Фура юк машинаси тўқнашиб кетган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, тўқнашув оқибатида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган.

38 нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган. Уларнинг ҳолати зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган.

Беморлардан 3 нафарида ушбу ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажарилган. Барча жабрланганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига 17 нафари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига 10 нафари етказилди.

Айни пайтда уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинган.

Ҳозирда Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операциялари ўтказилган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади», дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни даволаш технологияси учун патент олди

Ўзбекистонлик олимлар «Углерод наноструктураларини яратиш усули» ихтиросига патент олди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти Соҳалараро технологиялар лабораторияси олимлари «Углерод наноструктураларини яратиш усули» ихтиросига патент олди.

Патент 2021-2023 йилларда амалга оширилаётган халқаро ўзбек-ҳинд «Кичик бўлмаган ҳужайрали ўпка саратонини даволаш учун углерод нанонайчалар» лойиҳасини амалга ошириш доирасида рўйхатга олинган. Ушбу ихтирога биринчи навбатда нанофармакология вазифалари учун мақсадли дори етказиб бериш мақсади қўйилган.

Технология амалий онкология ва нанофармакология муаммоларини ҳал қилишда қўлланилади.

Тошкентда янги йўналишдаги автобусда ёнғин содир бўлди

Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган янги экспресс автобусида ёнғин келиб чиқди.

Фото: Telegram

Келтирилишича, 26 ноябрь куни соат 15:02 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида экспресс йўналишида Машинасозлар бекатига ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Фото: Telegram

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган вақтда ёнғин ҳайдовчи томонидан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали бартараф этилгани маълум бўлган.

«Ёнғин натижасида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ»,  -дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсди

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг 9 ойида 6 миллиард долларга етди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди. Товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 6 миллиард долларни ташкил этиб, 36 фоизга ўсган. Бу МДҲ давлатлари орасида учинчи натижадир, дейилади хабарда.

«Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошиб, 73 миллиард долларни, Қозоғистон билан 20 миллиард долларни (ўсиш 9 фоизга) ва Ўзбекистон – 6 миллиард долларга етди (ўсиш 36 фоиз)», — деди у МДҲ минтақалараро ва чегарадош ҳамкорлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.

Дунёда нима гап?

Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей тўсатдан вафот этди

Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей 64 ёшида вафот этди.

Фото: ТАСС

Хабарда ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

«Бир неча соат олдин тўсатдан вафот этди. Ҳеч қандай аломат йўқ эди. Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди бу», — дейди Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз.

Владимир Макей 2008 йилдан 2012 йилгача Беларусь президенти маъмурияти раҳбари лавозимида ишлаган. У 2012 йилдан буён республика ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди

Толибон ўн йилдан буён Қатарга футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати стадионлари қурилиши учун жиҳозлар сотиб олиб, етказиб бераётгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, Толибон ЖЧ-2022 қурилишига «катта сармоя киритган» ва бунинг эвазига Толибонга «миллионлаб доллар пул тўланган». «Доҳадаги баъзи Толибон аъзолари олтитадан ўнтагача оғир техникага эга бўлиб, улар ойига ҳар бир машина учун 10 минг фунт стерлинггача даромад олишган», дейилади хабарда.

Шунингдек, бир неча Толибон етакчилари 2013 йилдан бери Доҳада истиқомат қилиб, у ерда Афғонистондаги келишув бўйича АҚШ ва БМТ билан музокаралар ўтказган. Бундан ташқари, Толибоннинг икки юқори мартабали манбаси нашрга маълум қилишича, амалдорларга мамлакатда яшаш учун пул берилган ва қурилиш техникасига сармоя киритган.

Нашрнинг ёзишича, Қатар расмийлари АҚШ ва БМТ розилиги билан Толибон аъзоларига ойига бир неча минг фунт стерлинг миқдорида нафақа ҳам тўлаб турган. Айтилишича, пул «Ғарб билан тинчлик музокараларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида» ажратилган. Шу билан бирга, уларга йўлтанламас автомобиллар, бепул тиббий ёрдам ва мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

«Пул Толибонга нақд пулда тўланган, кейин эса банк ҳисоб рақамларига ўтказилган. Бу АҚШ ва Қатар расмийларига уларни кузатишни қийинлаштирди», — дейилади хабарда.

Бироқ Толибон вакили уларнинг стадионлар қурилишидаги иштирокини рад этди.

«Биз Афғонистон Қатарга футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати учун ҳар қандай қурилиш техникаси бергани ҳақидаги даъволарни рад этамиз. Бирорта амирлик амалдори оғир техникага ҳеч қандай даромад киритмаган ёки уни Қатар фирмаларига етказиб бергани йўқ», — дейди Толибон вакили.

Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди

Россия президенти Владмир Путин Украинадаги «махсус операция»да ҳалок бўлганларни Россияда йўл-транспорт ҳодисалари ва алкоголизм оқибатида вафот этадиганлар билан солиштирди.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, Россия президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган аскарларнинг оналари билан учрашган. Путин учрашувда оналар дардига шерик эканини билдирган.

«Албатта, бу жуда катта фожиа. Бу яқин одам, айниқса ўғил бўлмаганда, ҳеч нарса билан тўлдирилмайдиган бўшлиқ. Аммо, биласизми, хаёлимга нима келади: йўл-транспорт ҳодисаларимизда 30 минг одам ҳалок бўлади, алкоголдан ҳам – тахминан шунча. Афсуски, бу содир бўлади. Шундай қилиб, ҳаёт ривожланади. Ҳаёт мураккаб ва хилма-хил бўлиб, қоғозларда ёзилганидан кўра мураккаброқ. Биз ҳаммамиз яратганнинг измидамиз, Аллоҳнинг, Масиҳ измидамиз, билмайман – олий кучларга ишонадиган ҳар бир киши, у қандай динга амал қилиши муҳим эмас – барчамиз Раббимиз ҳукмидамиз. Ва бир кун келиб бу дунёдан кетамиз. Бу муқаррар. Савол биз қандай яшаганлигимизда», — деди Путин.

Баъзи оммавий ахборот воситаларида Путин учрашган 17 нафар она «кермлпараст» ҳаракат аъзолари экани ҳамда улар учрашув учун «эҳтиёткорлик билан танлангани» айтилмоқда.

Учрашув давомида шунингдек, Владимир Путин марҳум ҳарбийларнинг оналарига «Шахсан мен ва бутун мамлакат раҳбарияти бу дардга шерик эканимизни билишингизни истайман» , деб айтган. Бир аскарнинг онасига эса ўғлининг «мақсадига эришгани» ва «бежизга ўлмаганини» айтган.

Шунингдек, давлат раҳбари уларни интернет ва телеведениеда тарқалган уруш ҳақидаги «сохта» ва «ёлғон» маълумотларга ишонмасликка чақирган.

BBC нашрига кўра, учрашувдан бир неча соат ўтиб, Путин билан кўришган аёллар ҳукуматга хайрихоҳ ҳаракат аъзолари экани ва камида бир нафари Украина шарқидаги Луганскдан ташриф буюргани маълум бўлган. Шунингдек, у ерда Кремль томонидан қўллаб-қувватланадиган Бутунроссия халқ фронти аъзоси ҳамда рус аскарлари учун инсонпарварлик ёрдами йиғувчи «Биродарлик жанги» ташкилоти вакили бўлгани ҳам айтилмоқда.

Айрим мухолиф оммавий ахборот воситалари эса мажлисда ҳукмрон «Ягона Россия» партияси депутати ҳам қатнашганини ёзяпти.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023