Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Қозоғистон пойтахти Остонада норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Қозоғистон ИИВ пойтахтда бўлиб ўтган митинг ҳақида маълумот берди.
Хабарда келтирилишича, 26 ноябрь куни кечки пайт Остонадаги тунги клублардан бирида 300 га яқин ёшлар учун оммавий-маданий тадбир ташкил этилган.
Йиғилиш давомида ташкилотчи йиғилганларни қасддан ёлғон маълумотлардан хабардор қилиб, тинч йиғилишлар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузган ҳолда, ўзларининг шахсий ноқонуний мақсадларига эришиш учун уларни ноқонуний юришга чақирган. Провокация натижасида жамоат тартиби қўпол равишда бузилган, транспорт ва ижтимоий инфратузилманинг тўлиқ фаолият юритишига тўсиқлар яратилган.
Полиция маълумотларига кўра, иштирокчилар полициянинг ноқонуний ҳаракатни тўхтатиш талабига ҳеч қандай муносабат билдирмади.
«Ташкилотчи томонидан гижгижлаш, овоз кучайтиргичдан фойдаланган ҳолда қонун ва тартибни бузишда давом этган. Шаҳар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш чораларини кўришга мажбур бўлди. Шу билан бирга, ноқонуний кортеж иштирокчилари ходимларга жисмоний қаршилик кўрсатишган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда жиноятчилар аниқланиб, полицияга олиб кетилган. Уларнинг ҳаракатларига белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.