Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон пойтахти Остонада норозилик намойишлар содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Маҳаллаий ОАВнинг ёзишича, Остонада 26 ноябрь куни бўлиб ўтган Тўқаевнинг инаугурациясига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Натижада Остона кўчаларида намойишчиларни оммавий ҳибсга олиш давом этмоқда.
Шунингдек, айрим маҳаллий нашрлар Остонада интернетга киришда чекловлар ўрнатилганини ёзмоқда.