Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Украинанинг Донецк вилоятидан урушга кетган ва асир тушганидан сўнг ҳарбий асирлар алмашинуви туфайли озод қилинган ўғли билан қайта кўришган она.

Украинанинг Львов шаҳрида муҳим фуқаролик инфратузилмаси Россия ракеталари ҳужумига учраганидан сўнг электр таъминотидаги узилиш вақтида одамлар шам билан ёритилган кафеда ўтиришибди.

Венециянинг Катта кўлидаги Риалто кўпригида гондолаларга аёлларга нисбатан зўравонликларга қарши курашиш кунига бағишлаб ўтказилган флешмоб учун сукунатнинг учта турини ифодаловчи «кўрмаяпман, эшитмаяпман, гапирмаяпман» маъносидаги суратларни жойлаштирган намойишчилар.

Демократик тараққиёт партияси тарафдорлари Тайван пойтахти Тайпейда маҳаллий сайловлар олдидан сайловолди ташвиқоти митингида қатнашмоқда.

Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликларга қарши кураш куни муносабати билан намойишга чиққан бангладешлик фаоллар.

Рафале қирувчи самолёти учувчиси Франция жануби-ғарбидаги Монт-де-Марсан шаҳрида Болтиқбўйи давлатларининг ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича тўрт ойлик миссияга жўнаб кетишдан олдин ўз самолётини текшириб, тайёрламоқда.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги хиёбонда кучли ёмғир ювиб кетган автомобиллар тўпланиб қолди.

Чилининг Атакама саҳросидаги автомобиллар ахлатхонаси.

Индонезиянинг Бали оролидаги ўрмонда ухлаётган, маҳаллий аҳоли муқаддас деб ҳисобловчи маймун.

Қатарнинг Ал-Хор шаҳридаги «Ал Байт» стадионида Англия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг «Б» гуруҳидаги ўйин бошланишидан олдин АҚШ ва Англия терма жамоаси мухлислари ўз жамоаларини олқишлашмоқда.

Полшалик футболчи Роберт Левандовский Саудия Арабистонига қарши ўйинида жаҳон чемпионатларидаги илк голини урганидан сўнг йиғлаганча голни нишонлади.


Килиан Мбаппе Польшага қарши ўйинда иккинчи голни урганидан сўнг мухлислар олдига бориб голни нишонламоқда. Унинг олдида эса Ўзбекистон байроғи!
