Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Хабар боши: Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалинганлар сони ортиб кетганининг сабаби маълум қилинди
Ўзбекистон бўйлаб 26 ноябрь куни 129 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Наманган вилоятида,
- 14 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 10 нафари Тошкент вилоятида,
- 72 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошишни бошлагани, шунингдек, хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам бериши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.