Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеодаги ушбу ҳолат 2022 йилнинг 28 август куни Тойлоқ тумани «Боғизоғон» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган икки нафар фуқаро ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал содир бўлган.
Жанжал бўйича ички ишлар органлари ёки тиббиёт бўлимларига бирор-бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаган.
«Тармоқларда жанжал ўлим билан якунлангани ҳақида тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳодисада вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда жанжал иштирокcиларининг шахси аниқланган, туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Тошкентда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашди — видео
Эслатиб ўтамиз, Гулистон шаҳрида иккита мактаб қизлари ўзаро жанжаллашганди. Аввалроқ Қашқадарёда учта мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда бир гуруҳ қизлар ДХА бошқармаси рўпарасида жанжаллашганди.