«Бутун дунёда ишлаётган механизмлар нимагадир бизда ишламаяпти» — Шаҳноза Соатова аёлларга нисбатан зўравонликлар ҳақида

Блогер Шаҳноза Соатова Bugun.uzʼга берган интервьюсида Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш бўйича нима ишлар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.

Фото: Bugun.uz

Унинг сўзларига кўра, зўравонлик бутун дунёда бор муаммо.

«Инсон шунақаки ожизга нисбатан кучини кўрсаткиси келади. Шунақа хатар ва уни тийиб туриш механизмлари бор. Буни бутун дунё ўйлаб топган, велосипедни қайта кашф қилмай, биз ҳам шу нарсаларни ўзимизда жорий қилишимиз керак. Охирги вақтларда ўзгариш бўлаяптику, лекин бутун дунёда ишлаётган механизмлар нимагадир бизда ишламаяпти. Нимага? Чунки бизда аёлларга нисбатан зўравонликда битта кучли одам, масалан, эркак ёки унинг оиласи зўравонлик қилмайди, бизда аёлларга бутун жамоатчилик фикри билвосита босим қилади.

Бу қандай усулда амалга ошади? Улар зўравонликни оқлашга, ёқлашга, қурбоннинг ўзини айблашга ҳаракат қилади. Мана шу стериотиплар зўравонликни авж олдиради. Одамларимиз ҳатто зўравонлик нималигини билмайди. Зўравонлик ичида яшаб, унинг қурбони бўлаётганини ёки зўравонлик қилаётганини ҳам тушунишмайди… Зўравонликда зўравондан бошқа айбдор йўқ. Сабабларини ўрганиш мумкин, мотивларини таҳлил қилиш мумкиндир, лекин зўравонлик фактида зўравонни қоралаш керак», — дейди Соатова.

Шунингдек, Адлия вазирлиги масъули Тошкентда қайнота ва куёв бир аёлни судраб, машинага миндириб олиб кетгани тасвирланган видеога нисбатан ҳам ўз фикрини билдириб ўтган.

«Аёлни судраб олиб кетишаётгани ҳақида. Муҳокамалар кетяпти, у аёл болаларини ташлаб кетган экан, ўзидан ҳам ўтган, дейишяпти. Биз у оиланинг шароитини, аёлни бундай қарор қабул қилишга нима мажбур қилганини билмаймиз. Биз аниқ биламизки — зўравонлик видеога тушган. Лекин шундай шароитда ҳам биз қурбонни айблаш, зўравонни ёқлаш йўлидан борарканмиз зўравонлик кучаяверади. Бу зўравонликдан ҳеч ким ҳимояланмаган, жумладан уни ёқлаётганлар ҳам.

Ҳозир ахборот жуда кенг тарқалаётган бир замонда яшаяпмиз. Энди зўравонлик фактини яшириб бўлмайди, энди бундай фактлар кўпаяди. Зўравонликни кўрган одамнинг қалби хиралашади ва одам ўзини ўша жамиятда бахтсиз ҳис қилади. Нимадандир норозиликлари ошаверади», — дея таъкидлайди Шаҳноза Соатова.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023