Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Қангли» маҳалласида истиқомат қилувчи С.А. туманнинг «Нурафшон» маҳалласида яшовчи отаси А.Ж. «Ёйилма» маҳалласи ҳудудидаги отхона ҳамда у ердаги мол-мулкларни укаси А.С.га берганидан норози бўлган.
Мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб ҳисоблаган С.А. «на сенга, на менга» қабилида иш тутиб, отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.