Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин

Ўзбекистон шимолида 3-4 декабрь кунлари атмосфера босими ортади. Бу ҳақда Telegramʼдаги «Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар» канали маълум қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари атмосфера босими 1045 гПа га яқин бўлиши мумкин. Бу нормал атмосфера босими кўрсаткичидан 30-35 гПа га кўп дегани. Шу кунлари маркази Екатеренбург шаҳрида жойлашган ядросида атмофера босими 1057 гПа гача бўлган совуқ антитциклон чекка қисми республика шимолига чуқурроқ кириб келади.

Мутахассиснинг ёзишича, юқори атмосфера босими одам соғлиғига жиддий таъсир қилади. Айниқса, у аллергик, асматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган бўлса. Бундай одамлар ҳаводаги турли кўринмас майда заррачаларга агрессив бўлади, антитциклон тинч об-ҳаво шароитини тақдим этиб, бу каби зарралар ҳавода кўп муддат муаллақ сақланишига олиб келади.

«Давомли юқори босимли антитциклон инсон танасида бош ва юрак оғриғи, иш фаолиятининг сустлаши, умумий заифлик билан намоён бўлади. Атмосфера босимининг кўтарилиши қондаги лейкоцитлар сонини камайтириш орқали организмнинг ҳимоя функцияларига салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси инсон саломатлигини сезиларли даражада оғирлаштиради. Организмни турли юқимли касалликларга мойил қилиши мумкин. Ҳафта охирларида шифохоналарга қон босими билан боғлиқ шикоят қилувчилар сони сезиларли кўпайиши мумкин», — деб ёзади у.

Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиш, енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилган. Инсоннинг иммун ва асаб тизимига юкни камайтириш, зўриқтирмаслик мақсадида, озгина маълум муддат кундалик иш режимини ҳам ўзгартириш лозимлиги, антициклоннинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида, кўпроқ дам олган маъқуллиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда антициклонлар 2,5 сутка, узоғи билан 3,5 суткагача давом этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда кузнинг охирги ҳафтаси совуқ бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди
Янгиликлар16:53 | 2.2.23
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаётгани маълум қилинди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023

Табиат ресурслари вазири БМТ тизимидаги ташкилотлар вакиллари билан учрашди

12:21 · 02.02.2023