Қашқадарёда «уч кунлик» фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхоналар қуриш тендерида ютиб чиқди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарёда «уч кунлик» фирма 2,6 миллиард сўмлик сўмлик иссиқхоналар қуриш тендерини ютиб чиққани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан этендер.узех.уз махсус электрон порталидаги 12 та лот бўйича 12 та туманда жами 289 та 2 миллиард 601 миллион сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш бўйича ўтказилган танлов натижалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижасида буюртмачи томонидан савдоларнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ва савдоларнинг бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш орқали қонун бузилишларига йўл қўйилганлик аломатлари аниқланган.

Хусусан, НХС NXS Ctroybadmetall МЧЖ ва Turnoverprice МЧЖ томонидан керакли ҳужжатлар (иссиқхона қуриш бўйича иш тажрибаси, қурилишда ишлатиладиган материаллар рўйхати) тақдим қилинмаган бўлса-да, уларга асоссиз юқори баллар берилгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, буюртмачи томонидан ўтказилган танловларда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлмаган ҳолда қонунчиликка зид равишда қарор қабул қилинган.

Юқоридагиларга асосан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 10 ноябрда иш қўзғатилиб, «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган деб топилган ва танлов савдоларининг қарорларини бекор қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда қайта танлов ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.

Бугунги кунда қарорлар бекор қилинган ва қайта танлов ўтказилади. Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида тендерда ғолиб бўлгани, Когон ТЙФУК томонидан ўтказилган тендерда комиссия раисининг опаси билан боғлиқ фирма ғалаба қозонгани, Самарқандда 460 млн сўмлик тендерда қариндошларга тегишли корхоналар иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023