Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан икки мамлакат бизнес субъектларига ўзаро аснода имтиёз ва преференциялар бериш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилгани, шунингдек, Украина Мудофаа вазирлиги вакили Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблагани ҳақида хабар берилганди.