Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани депутати дарахтларни кесиш бўйича далолатномага муҳр босишни истамаган маҳалла раисини сўккани тасвирланган видео тарқалди.

Видеодаги ҳолат 28 ноябрь куни тасвирга олинган. Депутат Улуғбек Ҳамидов экани айтилаётган шахс Юнусобод туманида жойлашган «Тикланиш» маҳалласи офисига келган. У ерда эркак бино қурилишига халақит бераётган дарахтларни кесиш бўйича ҳужжатга муҳр бостиришни режалаштирган.
Шундан кейин маҳалла раиси билан телефон орқали боғланган ва у муҳр босишни истамаслигини айтган. Бунинг ўрнига у депутатга «ягона дарчага» мурожаат қилишни маслаҳат берган.
Маълумот учун, Улуғбек Ҳамидов — Халқ демократик партиясига 5-Фозилтепа округидан сайланган. Бундан ташқари у Shoh market корхонаси директори ҳисобланади.
Аввалроқ Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилингани, Сурхондарё хокими собиқ туман раҳбари ва кластер бошлиғини ҳақорат қилгани ҳақида аудиохабар тарқалгани, Фарғонада ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.