Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди

«Тошкент тажрибаси» лойиҳаси доирасида пойтахтнинг 12 та туманида 10,8 мингта кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пункти барпо этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қайд этилишича, ушбу тиббиёт пунктлари орқали 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинган. Туманнинг «Собиробод» маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқилган — «мини-поликлиника»да битта тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.

Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 08:00 дан 20:00 гача ишловчи «кундузги стационар» эга «кичик шифохона»да умумий амалиёт шифокори ва икки нафар ҳамшира аҳолига мобил тиббий хизмат кўрсатади.

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик беради. Ҳамшираларга шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади, аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.

Таъкидланишича, лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади. Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.

«Тошкент тажрибаси» лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:

  • пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида «Саломатлик мактаблари» ташкил этиш;
  • соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;
  • телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида «онлайн патронаж» хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда тез ёрдам бригадаларини беморгача масофанинг яқинлигига қараб йўналтириш йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: «Кўпчиликнинг тез ёрдам хизматидан кўнгли тўлмас эди» — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023